Энди Оҳаликнинг йўллари обод

Жорий йилда “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” давлат дастури ижросини таъминлаш учун ҳудудларда улканг бунёдкорлик ишларини олиб бориш, фуқароларни бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлашга катта эътибор қаратилди. Пировардида бу ишлар ўз самарасини бермоқда.

Самарқанд тумани тоғ ёнбағрида жойлашган Ўрта Оҳалик маҳалласи аҳолиси бир неча йилдирки йўл, электр энергияси каби муаммолардан қийналиб келар эди. Ушбу йилда ҳудуднинг “Обод маҳалла” давлат дастури асосида обод масканга айлантирилаётганлиги аҳолининг давлатдан рози бўлиб яшашига муҳим омил бўлмоқда.

Айни пайтда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутасаддиларининг сай-ҳаракатлари билан ҳудудда 2,5 миллиард сўм маблағ эвазига 3 километр йўл тўлиқ асфальт қилинди. Маҳалланинг 7 километр йўлига шағал тўкиш ишлари якунига етай деб қолди. Энди маҳалла аҳолиси қишда лой кўчаларда юрмайли. Боиси бугун ҳар бир ички кўча ўзга қиёфага кириб, аҳоли учун қулайлик яратилмоқда. Ҳар бир хонадонга олиб борувчи йўлга тош-шағал ётқизилмоқда.

“Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги қошида ташкилот ва корхоналар доимий равишда ўз фаолиятларини мувофиқлаштириб боришяпти. Иш жараёнида ҳар бир ташкилот йўл харитаси асосида амалий ишларга киришган. Шунингдек, маҳаллада пиёдалар йўлакчалари ҳам барпо этилмоқда. Айни дамларда ушбу жараён қизғин давом этмоқда.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM