САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!

Самарқанд туманида 2022 йилда уруғлик сабзавот етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун туман ҳокимликлари томонидан ихтисослаштириладиган
Гулобод, Наврўз, Конигил ҳудудларда танлов асосида узоқ муддатга сабзавот уруғчилик хўжаликлари
ўртасида танлов ўтказилади

 

Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Фермер хўжалиги раҳбари номидан ариза;
  2. Фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат;
  3. Кадастр агентлиги туман бўлими маълумотномаси;
  4. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома
  5. Туман Ирригация бўлими маълумотномаси
  6. туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими томонидан берилган маълумотнома
  7. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (димлом нусхаси)
  8. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)
  9. Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчаси)
  10. Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома
  11. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциянинг туман бўлими бошлиғи томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси
  12. Контрактатция шартномасининг бажарилиши бўйича сабзавотчилик кластери томонидан берилган маълумотнома

Туман ҳокимликлари таклифига асосан уруғчиликка ихтисослаштириладиган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида уруғчилик хўжаликларини танлов асосида узоқ муддатга танланишини, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан 2022 йилнинг 10 февралидан 2022 йилнинг 1 мартгача туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига 2 (икки) нусхада тақдим этишлари лозим.

Танлов Самарқанд туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида 2022 йил март ойининг биринчи ўн кунлигида белгиланган график асосида танлов комиссияси иштирокида ўтказилади.

Қўшимча маълумотлар учун манзил: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ Самарқанд вилояти бошқармаси. Мурожаат учун телефон:
(66)-234-07-66, (90)-601-01-55, (97)-705-45-59.  

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM