Тумандаги ногиронлиги бўлган фуқароларни кафолатли иш ўрни ва даромад манбаи билан таъминлаш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

Туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Дилфуза Азизова иштирок этган матбуот анжуманида шулар ҳақда сўз юритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги  799-сон қарорига асосан  “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича” тумандаги 6 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларни улар яшайдиган маҳаллаларида жамоат ишларига, 3 нафари бўш ҳамда заҳираланган иш ўринларига ишга жойлаштиришига кўмаклашилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги  “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонланма қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 57-сонли қарори ижроси бўйича жорий йил давомида 12 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия бериш орқали ишга жойлаштирилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида тумандаги 10 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар турли йуналишларда ўқиш истагини билдирган. Бунда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йулланмалар берилди. Улар Самарқанд шаҳар “Ишга марҳамат” мономарказига ўқишга жойлаштирилган.

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқароларга ҳам ўзини ўзи банд қилишлари учун 8 турдаги, жами 212,4 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM