Ёнғиннинг келиб чиқишига ҳоким эмас, балки ташкилот раҳбарининг лоқайдлиги сабаб бўлмоқда

Халқнинг эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган турли тўсиқларни, бюрократизм, лоқайдлик, таъмагирлик, коррупция каби салбий иллатларни дадиллик билан кўтариб чиқиб, уларга қарши муросасиз жамоатчилик фикрини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёсдир.

Ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида 13 июнь куни Самарқанд тумани Андижони маҳалласида жойлашган 30-сонли мактабгача таълим ташкилоти ошхонасида ёнғин вужудга келгани ҳақида хабар тарқалганини ўқиб, тўғри хулоса чиқариб, тумандаги бошқа мактабгача таълим ташкилотларида ёнғинлар содир этилиши ҳолатларининг олдини олиш, кенг жамоатчиликнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқаролар йиғинларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг жойлардаги давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида туман ҳокимлиги, туман фавқулодда вазиятлар бўлими 11-сон ёнғин қутқарув қисми, туман давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, “Гулобод тонги” газетаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, 16, 33, 28, 22-мактабгача таълим ташкилотларида “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси, санитария-эпидемиологик ҳолат, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қабул қилинган дастурлар бажарилиши жамоатчилик билан биргаликда ўргашди.

Ўрганиш жараёнида мазкур ташкилотларда мутлақо  ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология талаблари ва шартларига риоя этилмаётганлиги аниқланди.

Хусусан бир неча маротаба жаримага тортилган, огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, юқорида келтирилган ташкилотларда ностандарт газ баллонларидан, қўлбола ва автоматик бошқарув тизимига эга бўлмаган иситиш қозонларидан фойдаланиш ҳамда электр энергияси тармоқларига хавфсизлик қоидаларига риоя этмаган ҳолда уланиш ҳолатлари, иситиш жиҳозларидан фойдаланишда дудбурон ва вентиляция каналларининг созлигига умуман эътибор берилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида ташкилотларда соғлом ва тўғри овқатланиш ташкил этилмаганлиги, қониқарсиз санитар ҳолат, хусусан 16-сон мактабгача таълим ташкилотида 100 нафар тарбияланувчиларнинг биринчи  овқатига 4 кг товуқ гўшти, иккинчи овқатига умуман гўшт солинмаганлиги, ташкилот ходимлари билан олиб борилган суҳбат давомида бир ойдан бери боғча болалари овқатига асосан товуқ гўшти солинаётганлиги аниқланди.

Бу каби салбий иллатларни таг-томири билан йўқотиш учун мактабгача таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини, маҳалла жамоатчилигининг бунга қарши муросасиз фикрини шакллантиришга эришишимиз керак. Чунки масала ҳимояга муҳтож ва муносиб тарздаги тарбиядан маҳрум бўлаётган болаларимиз билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Жамият муаммоларига бефарқ бўлишни, уни сиздан бошқа кимдир ҳал қилишни кутиш, бефарқликни келтириб чиқаради.


 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM