Устоз - қадри буюк муаллим!

Тумандаги “Ал қаср” базмгоҳида 1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Фан, таълим, маданият ва санъат, спорт соҳаларида узоқ йиллар ёш авлод таълим-тарбиясида беминнат хизмат қилган фахрий устозлар, ёш педагог ва мураббийлар иштирок этди.

Дастлаб, туман ҳокими Н.Мавлонов ўкитувчи ва мураббийларни касб байрам билан муборакбод этиб, жамиятимиз ривожига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келаётган, таълим соҳасида олиб бораётган захматли меҳнати учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда элимиз суйган санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM