Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади

Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори (851-сон, 07.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2019-2020 йилларда ҳудудлар кесимида замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш жадвали тасдиқланди, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу жадвалга асосланган таклифлардан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилди.

Қарорга мувофиқ, заргарлик марказлари асосан ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларида, шунингдек, тегишли ҳудудларнинг туристик йўналишларида жойлаштирилади.

Шунингдек, заргарлик марказларини ташкил этиш учун ташаббускорларга фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар “ноль” харид қийматида сотилади.

Ушбу марказларни ташкил этилишида ҳамда республикада ўтказиладиган халқ амалий санъати фестивалларида қатнашувчи хорижий мутахассисларга:

кириш визалари расмийлаштиришда консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмайди;

кўп марталик визалар расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM