Туманда қанча аҳоли табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланган?

Бугунги кунда 19 минг 885 та хонадон табиий газ билан, 29 минг 217 та хонадон суюлтирлиган газ билан таъминланмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида барча ер усти газ қувурларининг 8,5 километр қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди. 4 дона газ тақсимлаш қутилари мукаммал таъмирланди, 73,3 километр газ қувурлари ҳаво босими остида тозаланди.

Пулимуғоб, Чумчуқли ва Бадал маҳаллалари ҳудудидаги 6000 метр ер устидаги табиий газ қувурлари ер остига тушурилди. Табиий газ танқислиги туфайли газ етиб бормайдиган маҳаллалар рўйхати шакллантирилган ва улардаги хонадонлар имтиёзли нархларда тасдиқланган жадваллар асосида газ баллонларда суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.
Куз-қиш мавсумида 1490 дона маиший газ баллонлари етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 884 дона маиший газ баллонлари етказиб берилди. 5 дона махсус газ баллонлари ташийдиган “Isuzu” автомашиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM