Туризм соҳасида истиқболли масалалар муҳокама этилди

Туман ҳокимлигида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуриллаев, туман ҳокими Н.Мавлонов ҳамда соҳага алоқадор корхона-ташкилот вакиллари иштирок этди.

 Йиғилишда туманда туризмни ривожлантиришнинг истиқболлари, соҳада йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди. Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шохрух Аслиев белгиланган лойиҳалар хусусида сўз юритди.

Таъкидлаганидек, Самарқанд вилоят ҳокими томонидан 2020 йил 29 сентябр куни “2020-2021 йилларда Самарқанд туманининг туризим салоҳятидан самарали фойдаланиш ва уни комплекс ривожлантириш” тўғрисида ўтказилган аппарат йиғилиши баёни билан берилган топшириқ ва вазифаларни амалга оширилиши юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилган. Шунга асосан туманни туристик масканга айлантириш бўйича ташкилий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, туманнинг географик жойлашуви, табиати ҳамда бошқа хусусиятлари ўрганилмоқда. Туман ҳудудидан ўтувчи магистрал йўллар бўйи ҳамда истиқболли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида бўш турган объекглар ва ер майдонлари туризм объектларини ташкил этиш мажбурияти билан е-аuksion электрон савдоларга қўйилмоқда.

Йиғилишда шунингдек, туризм соҳасига инвестициялар жалб қилиш ва ҳудудни ривожлантириш (туризм зоналари ва кластер), туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, меҳмонхона ва меҳмон уйлари ташкил этиш, экстремал ва тоғ туризмини ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилиндиди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF DISTRICT. Maked by: SAKTRM