Самарқанд туманида 115 мингдан ортиқ кўчат экилди

Мазкур ишлардан кўзланган асосий мақсад ҳам туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазиятни яхшилашдир. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бунда асосий дастуриламал бўлаётир.

Куни кеча туман ҳокимлиги томонидан ажратилган ер майдонларида ташкил этилган ҳашарда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳар бир корхона ва ташкилот, муассаса раҳарбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этишди. Ушбу жараёнда 30 турдан ошиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, туман ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги комплексига кирувчи ташкилотлар томонидан 28 минг 671 дона, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари комплексига таълуқли ташкилотлар томонидан 26 мингдан зиёд кўчат экилган бўлса, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантриш ва маънавий-маърифий ишлар комплексига кирувчи ташкилотлар томонидан 12 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш комплексига кирувчи ташкилотлар томонидан 23 минг 851 дона ҳамда маҳалла фқаролар йиғини ҳудудларида 23 минг 707 дона мевали ва манзарали дарахт, кўчат ва қаламчалар экилиши таъминланган.

Кўчат экиш жараёнида ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Келгусида томчилатиб суғориш орқали кўчатларни парваришлашни ҳисобга олган ҳолда меъёрдан ортиқча сув талаб қилмайдиган 30 турдаги дарахт турлари танлаб олинди.

Бугун “Янги макон” умумиллий лойиҳаси туманнинг ҳар бир маҳалласида давом этмоқда.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM