Диёр маҳалласида оилавий корхона очилди

Самарқанд тумани 2-сектор ҳудудидаги “Диёр” маҳалласида “Акрамова идеал” оилавий корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори, ИИБ бошлиғи, ҳоким ўринбосарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Туман прокурорининг бевосита кўмаги асосида 20 та янги иш ўринлари яратилди. Оилавий корхонанинг иккинчи қаватида тикувчилик цехи ташкил этилган. 40 миллион сўм имтиёзли керадит эвазига мазкур цехда 14 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, бинода савдо шахобчаси фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда 6 нафар фуқаро меҳнат қилади. Қувонарлиси ушбу бинода аёллар соғломлаштириш маскани ҳам бор.

Тадбирда сўзга чиққан туман прокурори Улуғбек Муҳаммадиев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фирдавс Ғаниевлар жойларда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари жадаллик билан барпо этилаётганини қайт этишди. Натижада қулай турмуш муҳити изчил шаклланмоқда. Фуқароларнинг аксарият қисми мазкур жабҳада меҳнат қилаётгани унинг иқтисодиётимиздаги ўрни ва аҳамияти нечоғли юқори эканлигидан далолат беришини таъкидлашди.

Тадбирда иштирокчилар корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

2015-2022 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM