Самарқанд тумани “Жўйи Аббос” маҳалласида “Оққўрғон тажрибаси” татбиқ этилади

Бугун туман ҳокими, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот масъуллари, маҳалла аҳли билан ўтказилган йиғилишда шу ҳақда сўз борди.

Йиғилишда “Жўйи Аббос” маҳалласида ободонлаштириш ва бунёдкорлик  ишларни олиб бориш, ҳудуддаги инфратузилмани яхшилаш, аҳолини бандлигини таъминлаш ҳамда оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича тегишли тушунчалар берилди.

Хусусан, маҳалладаги қишлоқларга электр энергияси учун СИП кабели тортиш, симёғочларни таянч бетон устунларга алмаштириш, тунги ёритгичлар ўрнатиш, ичимлик суви учун сув иншоотлари қуриш ва сув тармоғини тортиш ишлари бажарилади. Шунингдек, маҳалланинг ички йўлларига тош-шағал ва асфалт ётқизиш, асосий кўчаларига пиёдалар йўлакчаси қуриш ҳамда лоток-ариқлар ўрнатиш, аҳолини (хонадонбай) чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш ва аниқланган касалликлар бўйича манзилли даволаш ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида ҳар бир соҳа раҳбарига аниқ топшириқлар берилди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM