Ҳомийлар ва маҳалла фаоллари кўмагида мактаб капитал таъмирланди

Самарқанд туманининг тоғли худудида жойлашган 32-сонли умум таълим мактаби 2 ой ичида ҳомийлар ва маҳалла фаоллари кўмагида капитал таъмирланиб, Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Джамалов, халқ таълими бўлими ҳодимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. Реконструкция қилинган мактаб биносида ўқувчиларнинг таълим олиши учун барча шароит яратилди. Мактаб кутубхонаси фонди зарур дарслик ва адабиётлар билан бойитилди. Таъмирталаб бўлиб қолган мактаб биносининг нафақат ташқи кўриниши, балки атрофи, ҳовлиси ҳам таъмирдан чиқарилди ҳамда муассаса тоза ичимлик суви билан таъминланди. Мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши аҳолига Янги йил байрамига ўзгача шукуҳ бағишлаб ўзгача қиёфа кашф этди.

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM