Ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашув

Бугун туман ҳокими Ш.Джамалов, туман прокурори Х.Мардиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Сулаймонов Самарқанд тумани ҳудудидаги ўрмон хўжалигига қарашли ер майдонида жойлашган дала-ҳовлилар эгалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда фуқаролар томонидан кўтарилган саволларга тўлиқ жавоблар берилди. Хусусан, ўрмон хўжалигининг ер ажратиш тўғрисидаги йиғилиш баёнини тасдиқлаш бўйича туман ҳокимининг қабул қилган қарорлари, прокуратура органлари томонидан мазкур қарорларни бекор қилиш тўғрисида киритилган протестлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Бундан ташқари, ноқонуний тарзда ер майдонлари эгаллаганлиги, боғзорлар ташкил этиш учун ажратилган ер майдони атрофи девор билан ўраб олинганлиги каби салбий ҳолатлар, қолаверса боғдорчилик-узумчилик ширкати таркибидаги дала-ҳовли учун ажратилган ер майдонларида турар уй-жойлар барпо этилганлиги ҳамда турли мақсадларда қурилиш ишлари амалга оширилганлиги қонунга зид эканлиги таъкидланди. Фуқаролар томонидан берилган саволлар бўйича олган жавобдан қониқиш ҳосил қилдилар.

2015-2023 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM