“Нодир Девон Беги” мадрасасида “Новвот сайли”

Самарқанд туман “Хўжа Аҳрори Валий” маҳалласида жойлашган “Нодир Девон Беги” мадрасасида “Шарқ ширинликлари” шиори остида “Новвот сайли” бўлиб ўтди. 

Сайлда маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар, туман ташкилот ва муассасалар вакиллари, уюшмаган аҳоли иштирок этишди. Тадбир доирасида миллий қадриятларимиз акс эттирилган кўргазмалар ҳам намойиш этилди. Кўргазмада миллий ҳунармандчилик, миллий ширинликлар, нон ва нон маҳсулотлари, миллий қандолотчилик маҳсулотлари ҳамда ҳар хил турдаги новвот маҳсулотлари намойиш этилди.

Сайл давомида таниқли санъаткорлар томонидан жонли ижро этилган куй-қўшиқлар қатнашчиларга кўтаринки кайфият улашди.

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM