Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Ш.Джамалов 18 май куни навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини 3 сектор ҳудудидаги Урганжи маҳалласида ўтказд. Қабулда 25 нафар фуқароларнинг 33 дан ортиқ мурожаатлари тингланиб, 12 таси жойида ҳал этилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилиши сабабли тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. 

Шунингдек, 4 сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекциясига янги тайинланган раҳбари Зафар Синдаров томонидан Қавчинон маҳалласида 4 сектор аъзолари томонидан аҳолининг хонадонма-хонадон юриши давомида аниқланган камчилик ва муаммолар таҳлилига бағишланган аҳоли билан учрашувлари ўтказилди. Унда аниқланган муаммоларнинг аксарият қисми уй-жойини кадастр қилдириш, тиббий ёрдам кўрсатиш, иш билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, суюлтирилган газ баллонлари етказиб беришда муддат узилишларига барҳам бериш, светофор ўрнатиш каби масалаларга тўғри келган. Мазкур мурожаатлар туманнинг тегишли ташкилот ва идоралари раҳбарлари билан муҳокама этилиб, уларни ечиш йўллари келишиб олинди. Учрашувда туман ҳокими Ш.Джамалов иштирок этди. Аҳоли томонидан кўтарилган саволларга туман ҳокими жавоб берди ва муаммолар ечимини топиш борасида масъул раҳбарларга кўрсатмалар берди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM