Прозелитизм қандай таҳдид саналади?

Қуйи Туркман маҳалласида ўтказилган давра суҳбатида миссионерлик ва прозелитизмнинг ёшлар келажагига таҳдиди муҳокама этилди.

Туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, давлат хавфсизлик хизмати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда диний экстремизм, терроризм, миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари хусусида сўз юритилди.
Таъкидландики, бирор динга эътиқод қилувчилар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш йўли билан жамиятда тарофдорлар сонини кўпайтиришни мақсад қилган оқим миссионерликдир. Уларнинг асосий мақсади ҳам ана шундай йўл билан кишилар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиб, ишонч ва эътиқодидан воз кечишга олиб келади.
Миссионерликнинг энг юқори чўққиси – прозелитизм ҳисобланади. Прозелитизм бирон-бир динга ишонган кишини ўз динидан мажбуран воз кечиши ва ўзга динни қабул қилишига мажбурлашдир. Ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми саналади. Буларнинг барчаси юрт тинчлигини бузиш, инсон ҳаловатини йўқотиш, аҳоли, айниқса ёшлар келажагига таҳдид солаётган ғаразли мақсадлардир.
Тадбирда шунингдек, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни сақлаш, миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги таъкидланди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM