Самарқанд туманидаги сайилда 84 ёшли момонинг кашта тикиш маҳорати барчани ҳайратга солди

Самарқанд туманининг Даштиобод маҳалласида кашта сайли ўтказилди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган сайилда турли кашталар, аёлларнинг қўл меҳнати билан яратилган миллий буюмлар намойиш этилди.

Иштирокчиларни даштиободлик Муяссар онанинг 84 ёшда бўлишига қарамасдан, кашта тикиши ва бу касбни невараларига ҳам ўргатиши ҳайратга солди.

- Кашта тикиш маҳорати онамдан ўтган, онам эса бувимдан ўрганган, - дейди Муяссар она. - Бир неча авлодимиз шу ҳунар билан шуғулланган. Шогирдларим сониям жуда кўп, кашталарим келин тушган уйларга безак бўлаётганидан хурсандман.

Сайилда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова иштирок этди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM