Самарқанд туманининг асосий ижтимоий кўрсаткичларини биласизми?

Туманда 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 4036 тани ташкил қилди. Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2780 тага етди. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 597 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 31 та бўлса, шундан 30 таси бугунги кунда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шунингдек, январь-сентябрь ойларида 8 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳам ташкил этилгани эътирофга лойиқ.

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасида қандай кўрсаткичларга эришилди?

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларининг дастлабки маълумотларга кўра, туманимизда фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан 916 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 106,4 % га ўсганини кўришимиз мумкин.

Чакана савдо ва ташқи савдо айланмаси 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида 556,2 миллиард cўмни ташкил қилди. Бу 108,9 га ўсганидан далолат. Худди ша даврда ташқи савдо айланмаси 117,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Шундан товарлар ва хизматлар экспорти 22,0 миллион АҚШ долларини, ёки 155,8 фоизга етганини билдирса, импорт ҳажми 95,5 миллион АҚШ долларини, ёки 101,7 фоизга етганини англатади.

Қурилиш кўрсаткичлари ҳам салмоқли

Туманда 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида 163,2 миллиард сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилган. Ўсиш суръати ўтган 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 129,9 фоизни ташкил этди. Шунингдек, хизматлар соҳаси томонидан  326,7 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,9 фоизни ташкил этди.

2015-2024 © Samarqand tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM