Самарқанд тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

 

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2021 йил 11 январдаги 16-Қ-к-сонли қарорига асосан Азизова Дилфуза Эркиновна Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Д.Азизова шу кунга қадар Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Image_elon: 
2015-2021 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM