Сайлов жараёнларида иштирок этиш учун номзодларнинг ҳуқуқий билими оширилади

Бугун 38-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича участка сайлов комиссиялари раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларни ўқитиш бўйича ўқув-семинари бошланди.

Семинарда вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев, туман ҳокими Н.Мавлонов ва бошқалар иштирок этиб, семинардан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар тўғрисида сўз юритди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни ташкилотчиларининг сайлов қонунчилиги бўйича малакасини оширишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса сайлов жараёнларини очиқ ва шаффоф ўтишини таъинлайди. Бунинг учун ҳуқуқ тартибот идоралари, олий таълим муассасалари ходимлари томонидан 10 кун давомида тренинглар ташкил этиб борилади.

Тадбир давомида иштирокчиларга тарқатма материаллар топширилди.

Маълумот учун, жами 10 та гурухдан иборат тингловчилар рўйхати шаклланган ва хар бир гурух икки кун мобайнида ўқиб, олган билимлари юзасидан иккинчи куни онлайн тарзда чиқиш тестлари топширади.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM