Мурожаатнинг манзили аниқ эмас

Самарқанд туман “Паррандачилик” маҳалласи Меҳриобод қишлоғида фуқаро Сатторова Дилдора томонидан 2018 йил қурилиши бошланиб, бугунги кунда маблағ етишмовчилиги сабаб қурилиши якунига етмаган хусусий мактабгача таълим ташкилоти бўйича вилоят ва туман мактабгача таълим тизими раҳбарларига мурожаат этганлиги тўғрисида видео лавҳа тайёрлаб https://t.me/aks_sado_uz/976 ижтимоий тармоққа қўйилган.
Ушбу масала юзасидан бўлим томонидан мазкур фуқаро Д. Сатторова билан боғланишнинг имкони бўлмади.
Сабаби ушбу фуқаро охирги яшаган манзили Мехробод қишлоғи 33-уй 17-хонадонда ижарада туриб яшаган ва 2020 йил октябрь ойида чиқиб кетган.
Аммо фуқаро Д. Сатторова томонидан вилоят ва туман мактабгача таълим идораларига шу бугунги кунгача мурожаат келиб тушмаган.
Ҳозирги кунда фуқаро Д.Сатторова охирги яшаган манзилидан чиқиб кетганлиги ва айни вақтда яшаш манзили ҳамда телефон рақамлари  тўғрисидаги маълумот бўлмаганлиги боис эътирози бўйича аниқлик киритишнинг имкони бўлмади.
Шу боис фуқаро Д.Сатторованинг мурожаати бўйича у билан алоқа ўрнатилиб учрашганда ҳамда хусусий мактабгача таълим ташкилотининг қурилишига  доир бирламчи ҳужжатлар ўрганилгандан кейин қўшимча маълумот тақдим этилади.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM