Аёлларимиз ҳамиша эъзозда!

Самарқанд туманида “8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами” тонг саҳардан бошланиб, 80 ёшдан ошган кекса онахонлар ҳолидан ҳабар олинди. Улар орасида қишлоқ хўжалиги , тиббиёт ва олийгоҳларда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган 1926 йилда тўғилган Хуррам Жалилова, 1928 йилда тўғилган Малика Пўлатова, 1930 йилда тўғилган Фотима Хидирова, 1930 йилда тўғилган Муяссар Жўраева каби онахонлар бугунги кунда ёш авлодни тарбиялашда ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Шунингдек, сектор раҳбарлари ўзларига бириктирилган ижтимоий соҳада раҳбарлик қилиб келаётган ҳамда маҳаллалардаги кам таъминланган ва боқувчисин йўқотган аёлларни уйларига ташриф буюриб, табрикладилар.

Тумандаги “Маржон” базмгоҳида бир гуруҳ кам таъминланган ҳамда ҳаётда қийналаётган хотин-қизлар кекса-онахонлар меҳнат фахрийлари ҳамда фаол аёлларга байрам дастурхони ва концерт дастури уюштирилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мўътабар аёл” мукофотига сазовор бўлган тумандаги 22-сонли мактаб ўқитувчиси Азиза Зокирова ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган аёлларимиз олқишланди. Тадбир якунида аёлларга қимматбаҳо совғалар улашилди. Бугун барча маҳаллаларда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM