Болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари мавсумга тайёрланмоқда

Жорий йилда тумандаги “Ситора” ва “Учқун” болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида болаларни дам олдириш режалаштирилган. Ҳар бир оромгоҳга 700 тагача бадиий адабиётлар, эртак китоблар етказилади. Ёшларда мутолаа маданиятини шакллантириш, маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш тартиблари ишлаб чиқилмоқда.

Оромгоҳларда  болаларнинг ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш ва ўтказиш, яшаш шароитини яратиш, ободонлаштириш ишлари, зарур маданий-маънавий тадбирларни ташкил этиш бўйича қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилда 2 та доимий, 4 та кундузги оромгоҳда 1500 нафардан орлиқ болаларни дам олдириш режалаштирилган. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, касаба уюшмалари туман кенгашлари ҳамкорлигида оромгоҳларга малакали ва фаол етакчиларни жалб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар учун турли кўнгилочар дастурлар, спорт ва бадиий танловлар уюштириш, улар билан ишлаш унумдорлигини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM