Навбатдаги сайёр қабул

Туман ҳокими Ш.Джамалов жорий йил 25 май куни навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини 1 сектор ҳудудидаги Мирзо Улуғбек маҳалласида ўтказди. Қабулда 33 нафар фуқароларнинг 40 га яқин мурожаатлари тингланиб, 7 таси жойида ҳал этилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилиши сабабли тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. 

Шунингдек маҳаллада 1 сектор аъзолари томонидан аҳолининг хонадонма-хонадон юриши давомида аниқланган камчилик ва муаммолар таҳлилига бағишланган аҳоли билан учрашув ўтказилди. Унда аниқланган муаммоларнинг аксарият қисми уй-жойини кадастр қилдириш, дори дармон билан таъминлаш, иш жойлаштириш, суюлтирилган газ баллонлари етказиб беришда муддат узилишларига барҳам бериш каби масалалардан иборат бўлди. Мазкур мурожаатлар туманнинг тегишли ташкилот ва идоралари раҳбарлари билан муҳокама этилиб, уларни ечиш йўллари келишиб олинди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM