Туман адлия бўлими бошлиғи ёшлар билан учрашди

Image_tadbir: 

Равонак саноат ва қурилиш касб-ҳунар коллежида туман адлия бўлими бошлиғи Х.Мухторов билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Адлия раҳбари ва ёшлар” мавзусидаги учрашувда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни мазмун-мохияти хусусида сўз юритилди.

Таъкидландики, ёшларга оид давлат сиёсати — давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими. Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, улар онгида маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларни мустаҳкамлаш каби масалалар мазкур қонуннинг асосий принциплари ҳисобланади.

Тадбирда ўқувчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

 

 

Б.ШАРИПОВ.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM