Бошоқли дон экинларини экиш муддати кечикмаслиги керак

Кузги бошоқли дон экинларини ўз вақтида экиш, унинг парвариши бўйича барча агротехник тадбирларнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш мўл ва сифатли дон йиғиштириб олишнинг асосий омилларидан бири саналади.

Туман ҳокими Носир Мавлонов “Мирзаев Ҳамроқул” ҳамда “Олимова Шаҳризода” фермер хўжаликлари далаларидаги ҳолатни кўздан кечириб, шундай хулосага келди.

Ғаллани етиштириш технологияси ҳар бир вилоят ва туманда ўзига хос, - деди туман ҳокими. – Шундан келиб чиқиб, буғдой экиш муддатларини тўғри белгилаш ниҳоятда муҳим. Бу келгусида ҳосилнинг тақдирини белгилайди.

Ўрганишлар жараёнида 60 гектар майдонга эга “Мирзаев Ҳамроқул” фермер хўжалигидаги 40 гектар ҳудудга ғалла экиш ишларида сусткашликка йўл қўйилаётгани аниқланди. Шунингдек, “Олимова Шаҳризода” фермер хўжалигида ҳам шундай ҳолат кузатилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳар бир фермер хўжалиги ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиши лозимлигини таъкидлади. Мазкур камчиликларни бартараф этиш, юқори ҳосилдорликка эришишда агротехник тадбирларни жадаллаштириш, боғлардаги ишларни сифатли бажариш, экин майдонларини ўз вақтида суғориш ишларини тўғри ташкил этиш юзасидан тавсиялар берди.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM