Илмий фаолият юритувчилар учун 48 кунлик меҳнат таътили берилади

“Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–576-сон, 29.10.2019 й.).

Қонунга мувофиқ, илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларидан бири илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлигига эришишдан иборат.

Қонун билан қатор ташкилотларнинг илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди, дея хабар қилди ҳуқуқий ахборот.

Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги илм-фан ва илмий фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда соҳани ривожлантириш масалалари бўйича тегишли ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Шунингдек, Қонунга кўра, таълим ташкилотида истеъдодларни аниқлаш, танлаш, тарбиялаш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб бориш орқали ёшлар илм-фан ва илмий фаолиятга жалб этилади.

2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM