Онлайн кўрик танловда қатнашинг

Республика Маънавият ва маърифат маркази “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини ошириш, аҳолининг интелектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш ҳамда мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида “ОНА ТАБИАТНИ АСРАЙМИЗ!” мавзусидаги онлайн расмлар танловини эълон қилади.

Танлов ҳудудий вилоят босқичи ҳамда Республика босқичларидан иборат.

Танлов қўйидаги икки ёш тоифаси бўйича алоҳида тартибда ўтказилади:

-10 ёшдан 12 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар;

-13 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар;

Танлов иштирокчилари яратган асарини низомга мувофиқ фотосурат шаклда  (тиниқ ва сифатли) тақдим этади.

Расмлар 2020 йилнинг 25 июнига қадар қабул қилинади.

Танловда иштирок этадиган ёш ижодкорлар қўйидаги ҳужжатларини тақдим этади.

1. Иштирокчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси

2. Иштирокчининг охирги уч ой ичидаги 4 х 6 ҳажимдаги фото сурати

3. Яшаш манзили ва телефон рақами.

Расмларни 99 593-30-30 рақамидаги телеграмга “Онлайн кўрик танлов учун” деб юборинг. Қўшимча маълумот учун телефон: 99 593-30-20

Image_elon: 
2015-2024 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM