Events

Маданий-маърифий тадбир

Туман ҳокими Ш.Джамалов шерият мулкининг султони мир Алишер Навоий бобомизнинг туғилган куни муносабати билан туманда ташкил этилган маданий-маърифий тадбирларда иштирок этди. Хусусан, тумандаги 13-сонли умутаълим мактабида ўқувчилар томонидан ташкил этилган Навоийхонлик тадбирида иштирок этиб, бир гуруҳ фаол ўқувчиларга китоб совға этди.


 

Image_tadbir: 

Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик

Туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва туман ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, диний ташкилотлар ҳамкорлигида 2-сон умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида“Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Image_tadbir: 

Туманда “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги кенг нишонланди

Самарқанд туманида “Veteran” ветеран-жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда жангчиларни Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллигига бағишланган кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилди. Тадбирда ветеранлар, ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотлари аъзолари иштирок этдилар.

Image_tadbir: 

Ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қарши

Туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва туман ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, диний ташкилотлар ҳамкорлигида Самарқанд тумани маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ёшлар, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Ёшлар диний эк

Image_tadbir: 

“Президент арчаси” байрам тадбири

Жорий йил 29 декабрь куни Самарқанд туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ночор, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, хизмат чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг ҳамда ҳозирда жазо муддатини ўтаётган фуқаролар фарзандлари учун “Президент арчаси” байрам тадбири ташкил этилди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари томонидан   болажонларга “Президент совғаси” тарқатилди.

Image_tadbir: 
2015-2021 © Хокимият Самаркандского района. Разработан в: SAKTRM