Канализация қопқоғи йўқ бўлган қудуқ қопқоқ ўрнатилди

Жорий йилнинг 1 февраль куни “Самаркандский вестник” газетасида “Уличные ловушки”: чьи они? сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Самарқанд тумани Хўжа Аҳрори Вали кўчасидаги йўлда канализация қопқоғи йўқ бўлган қудуқ борлиги ва бу қудуқ автомобиллар ҳаракатланиши учун хавфли эканлиги ҳақида маълумот берилган.

Мазкур муаммони Самарқанд туман “Сувоқова” ишлаб чиқариш давлат корхонаси ходимлари жойига бориб ўрганди. Мақолада келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топгач, мутасаддилар унинг олдини олишди. Яъни, Хўжа Аҳрори Вали кўчасидаги йўлда канализация қопқоғи йўқ бўлган қудуқ қопқоқ ўрнатилиб, атрофи таъмирланди. Бундай ҳолатлар доимий назоратга олинадиган бўлди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM