Даштиободдаги кабристонга олиб борувчи йўл равон бўлди

Ҳозир мамлакатимизнинг қайси жойига борманг янгиланиш жараёнларига гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка қишлоқларда ҳам аҳолининг яхши яшаши, бугунидан рози бўлиб эртанги кунига ишончини мустаҳкамлаш йўлида амалий ишлар давом этмоқда.

Маҳалла тизимига қаратилган юксак эътибордан кўзланган мақсад ҳам айнан аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг энг бирламчи ҳаётий эҳтиёжлари ва қийнаб келаётган масалаларни ҳал этишдир.

Оддий қилиб айтганда бугун кўпгина маҳалла аҳолисини йўл муаммоси қийнаб келади. Самарқанд тумани Даштиобод маҳалласида ҳам бу масала долзарбдир. Шу мақсадда бугун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари маҳалладаги қабристонга олиб борувчи йўлга асфальт ётқизишди. Узунлиги 400 метр бўлган йўл бугун ҳар қачонгидан равон.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM