“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик”

Шу шиор остида Самарқанд туманидаги “Версал” базмгоҳи, 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Равонак маҳалласида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказилди.

Иштирокчилар Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Малика Иброҳимова, санъаткор Гулбаҳор Эрқулова, Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқа театри актёри Нурбек Маматов ва таниқли ёзувчи, шоирлар, эл ардоғидаги санъаткорлар ижодларидан баҳраманд бўлишди.

Шунингдек, республика, вилоят ҳамда туманимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтарингки кайфият бағишлади.

Бу каби тадбирлар аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда меҳр-оқибат ва шукроналик туйғуларини янада кучайтириш, миллий санъатимизни оммалаштиришга хизмат қилади, албатта.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM