Галдаги сайёр қабулда аксарият мурожаатлар қаноатлантирилмади

Сабаби туман ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан бир неча марта қабулларда келиб тушган мурожаатлар ижроси таъминланиб, фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатиб келинган. Шундай бўлса-да, “Қўлдан берганга қуш тўймас” деганларидек, яна моддий ёрдам сўраб келган фуқаролар ҳам учраб турибди.

1-сектор штабида ўтказилган қабулда ҳам ана шундай ҳолат юз берди. Келиб тушган 26 та мурожаатнинг аксарияти рад этилди. Учрашувда мурожаатлар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, ер ажратиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал соҳа масалаларига оид бўлди.

Туман ҳокими мутасадди ташкилотларга мурожаатларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан зарур топшириқлар берди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM