Айрим тадбиркорлар огоҳлантирилди

Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасида аниқ қилиб белгилаб қўйилган. Мазкур қонун ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида туман бўйича жами 371 дона давлат тили қоидаларига мос келмайдиган пешлавҳа, реклама ва бошқа ахборот матнлари олиб ташланди.

Афсуски, кенг тушунтириш-тарғибот ишларига қарамасдан кўплаб тадбиркорлар ўз маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида реклама баннерларини “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга зид равишда симёғочларга ўрнатиш ҳоллари учрамоқда. Хусусан, Оқмачит маҳалласи ҳудудида туман ишчи гуруҳи ва туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда симёғочларга ўрнатилган реклама баннерларини олиб ташланди. Аксарият тадбиркорлар бу ҳақда огоҳлантирилди.

Бунёд ЯРАШЕВ,

Самарқанд тумани ҳокимининг маслаҳатчиси.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM