Самарқанд туманида вирусология лабораториясининг очилиш маросими ўтказилди

Унда туман ҳокими Носир Мавлонов, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зоир Мўминов, сектор раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар туманда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг техник базасини яхшилаш, короновирус инфекциясини эрта аниқлаш, аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлар хусусида сўз юритди. Шундан сўнг иштирокчилар вирусология лабораториясида яратилган шароитлар, лаборатория жихозлари билан яқиндан танишди.

- Пандемия даврида Санитария-эпидемиология хизматининг моддий техник базасини кучайтириш, тиббий асбоб-ускуналар ва махсус дори воситалари етарлича ажратилиб келинмоқда, - дейди Самарқанд туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Обрўй Бойқобилов. – Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари моддий рағбатлантирилмоқда. Жумладан, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига 2 та “Дамас” автомашинаси, 1 та вакцина ташишга мўлжалланган “Чанган” русумли автотранспорти ажратилди.

Маросим давомида олиб келинган ПЦР аппарати, тиббий бокс, термостат ва бошқа ускуналар вазифалари ҳам тушунтирилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM