Ғалла ўрим-йиғими мавсумини самарали ўтказиш учун 8 та отряд тузилган

Шу кунларда туманимизда фермерлар томонидан ғалла ўрим йиғимига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Ғалла майдонлари, донни қайта ишлаш ва қабул қилиш корхоналари, ўрим комбайнларининг мавсумга шайлиги туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан доимий назоратга олиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Тумандаги дон тарқатиш шохобчасида ташкил этилган семинар айни масалаларга бағишланди. Унда туман ҳокимлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ходимлари, отряд раҳбарлари ва соҳага алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунда фермер хўжаликлари томонидан 6 минг тоннага яқин ғалла ҳосили етиштирилиши бўйича шартномалар тузилган. Шундан 25 та фермер хўжалигида 910 тонна уруғлик учун бошоқли дон маҳсулоти йиғиб олинади. Айни кунларда ғаллани нест-нобут қилмасдан йиғиб олиш ишларига кенг кўламли тайёргарлик кўрилди. Шу билан бирга 8 та ғалла ўрим комбайнлари мавсумга таёр бўлиб, 40 та юк ташувчи техникалар жал қилинган. Ғалла ўрим-йиғими мавсумини намунали ўтқазиш буйича 8 та отряд тузилган ва тегишли чора-тадбирлар ўтказилган

Семинарда жорий йил 2135 гектарга экилган бошоқли дон экинларини нест-нобут қилмасдан йиғиштириб олиш, белгиланган муддатда ушбу ишларни самарли ташкил этиш ва бунга пухта тайёргарлик кўриш чораларини ташкил қилиш масаласи муҳокама этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM