Самарқанд туманида 204 нафар фуқаронинг банлиги таъминланди

Сабаби Конигил туризм қишлоғида ташкил этилган тадбирда уларга ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар топширилди.

Унда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Асқар Умаров, туман ҳокими Носир Мавлонов, сектор раҳбарлари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирок этди.

Қайд этиш керакки туманда 3 та дафтарга киритилган оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўзини ўзи бандлигини таъминлаш, уларнинг қўшимча даромад манбаига эга бўлишлари учун қатор амалий ишлар бажарилмоқда. Бу каби олиб борилаётган ишлар айни фикримизнинг исботидир.

Тадбирда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Асқар Умаров, туман ҳокими Носир Мавлонов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди. Асосий мақсад аҳоли орасида камбағалликни қисқартириш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш эканлигини таъкидлашди.

Тадбирда 204 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга 55 та мотокультиватор, 80 дона замонавий тикув машиналари, 41 та пишириқ пишириш печи, 4 дона электор арра, 4 та компьютер, 4 дона дурадгорлик асбоби, 10 та темир пайвандлаш апарати, 2 та автомашина ювиш ускунаси ва автомобиль таъмирлаш ускунасилари тарқатилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM