Чоршанба маҳалласида яшовчи Оқубат Собировага янги уй қуриб берилди

Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, туман ҳокимлиги томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Шу асосда Самарқанд туманида кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга амалий кўмак берилмоқда.

Хабарингиз бор бу борадиги ишлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги томонидан мунтазам равишда ташкил этилиб, аёлларга тикув машиналари ва қурилиш материаллари топшириб келинмоқда.

Ўтган 2020 йилнинг июль ойида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ана шу оилалар вакиллари бандлигини таъминлаш, даромад топишларига кўмаклашишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилди. Бу эса бугун ўз самарасини берди деса хато бўлмайди.

2020 йилнинг 2 июл куни ўтказилган тадбирда Чоршанба маҳалласида яшовчи Оқубат Собировага қурилиш материаллари етказиб берилган эди. Хусусан, 5 тонна цемент, уйининг томина таъмирлаш учун тахта ва шифер ажратилган эди. Бугун эса Собирова янги хонадонда яшамоқда.

- Маҳалла томонидан Оқубат Собированинг хонадонини қуриш ва таъминлаш учун маълум миқдорда кўмак берилди, - дейди туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари Зулфия Рафиева. – Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан кўрсатилган ёрдам Собированинг янги хонадонга эга бўлишида катта рол ўйнади.

Бу каби ишлар давом эттирилмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM