“Аёллар дафтари”га киритилганлар бугун тадбиркор

“Изланган имкон топар” деб бежизга айтишмаган. Бугун аксарият аёллар ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги туфайли изланиб, кенг имкониятларга эга бўлмоқда.

Самарқанд туманида ҳам аҳолини, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга мухтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмак берилмоқда. Шунинг учун “Аёллар дафтари”ни шакллантиришда ҳар бир сектор кесимида “маҳаллабай” 30 ёшдан ошган 9 тоифага мансуб хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди. Уларни тадбиркорликка жалб қилиш, бунинг учун имконият яратиш ва изланишларини рағбатлантириш борасида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

Жумладан, оилавий тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган Бадал маҳалласида яшовчи Моҳинисо Ҳамроқуловага имтиёзли кредит ажратилди. Халқ банки томонидан ажратилган 28 миллион сўм маблағ эвазига у чорвачилик билан шуғуллана бошлади.

Бундан ташқари Талибарзуи поён маҳалласида яшовчи Дилафрўз Хуррамова ҳамда Нигина Ҳақбердиевалар тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди. Қизиқишлари сабабли Халқ банки туман филиали томонидан тикув машинаси учун имтиёзли кредит ажратилиб, бугунги кунда оила бюджетини мустаҳкамлаш мақсадида болалар либослари, турли мавсумий либослари ҳамда чойшаб, кўрпа ва кўрпачалар тикмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM