Меҳнат муносабатларидаги қонунбузилишларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Меҳнатга оид қонун бузилишларининг содир этилиши меҳнат муносабатларининг бузилишиа сабаб бўлаётган омилларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. 

Тадбирда Самарқанд шаҳридан ташқари, Самарқанд, Паст Дарғом, Тойлоқ ва Ургут туман ҳокимликларининг Ташкилий-назорат гуруҳи ҳамда  Ахборот хизмати раҳбарлари, юридик хизмати бошлиқлари, халқ депутатлари Кенгаш котибияти ва девонхона бўлими мудирлари, ҳоким ёрдамчилари шунингдек, Адлия бўлими бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари ҳокимликларда меҳнат муносабатларидаги қонунбузилишларининг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритди. Шу билан бирга, айрим ҳокимликлар мутасаддилари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. 

Айтилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, келгусида ҳокимликларда меҳнат муносабатларига оид ҳоким қарор ва фармойишларини қабул қилишда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат таътили бериш, ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишда огоҳлантириш, меҳнат муносабатларига оид фармойиш ва қарорларни ўз муддатида қабул қилиш, ишга қабул қилиш ва ишдан бўшаш, меҳнат таътили бериш юзасидан бериладиган аризаларни ўз муддатида кўриб чиқиш, қонуний муддатларда қарор ва фармойишларни қабул қилинишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди ва тегишли вазифалар белгилаб олинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM