Ҳеч бир фуқаро эътибордан четда эмас

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими қисқа муддатли чора-тадбирлар эмас, балки инсонларни тақдир тақозоси билан тушиб қолган қийин вазиятдан олиб чиқиш ва тинч-осуда ҳаётга қайтариш учун йўналтирилган. Шу манода Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат органлари аҳоли билан қай даражада ишлаш кераклиги тўғрисида юқори мезонларни белгилаб берди.

Демак бугун ҳар бир фуқаронинг тақдирига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Самарқанд тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари Қўштамғали маҳалласида яхшовчи Аҳмад Бегматовни хонадонида бўлиб, у кишига зарур бўлган ногиронлик аравачасини топширди. Бундан аввалроқ хонадоннинг том қисмини таъмирлашда ёрдам кўрсатилган бўлса, келгусида ҳам бу борадаги ишларга жиддий эътибор қаратилишини таъкидлашди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM