Мактабгача таълим муассасаларининг қамров даражаси қониқарлими?

Самарқанд тумани ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу соҳа таҳлил қилинди.

Унда туман мактабгача таълим бўлими мудири Орифжон Марупов тизимда олиб борилаётган ишлар хусусида журналистларга маълумот берди.

Таъкидландики, мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда туманда жами 21854 нафар мактабгача ёшдаги болалар мавжуд. Шундан 12408 нафари (56,8%) туманда фаолият кўрсатиб келаётган 157 та (42 та давлат, 7 та ДХШ, 102 Оилавий, 6 та Хусусий) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

2020-2021 ўқув йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами туманда 5 та ДМТТлари учун
1 миллиард 264 миллион сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган. Шу билан бирга табиий газ етиб бормаган ҳудудлардаги ДМТТлари учун куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 306 тонна кўмир ёқилғисига эхтиёж мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда 100% фоиз кўмир ДМТТларига режа асосида етказиб берилган. Қўшимча 69 тонна кўмир захирасига буюртма берилган.

Анжуманнинг асосий мавзуси бўлган мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш мақсадида эса жорий йилда 32 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этилганлиги ҳисобидан 1600 нафар болажонлар мактабгача таълим соҳасига қамраб олинди ва 128 та хотин-қизларимиз иш билан таъминланди. Тўғри, бугунги кунда бу қамров қониқарли, деб бўлмайди. Аҳолис сонидан келиб чиқиб бугун оилавий мактабгача таълим ташкилотларини кўпайтиряпмиз.

Мактабгача ёшдаги 6-7 ёшли болалар учун мактабга тайёрлов гуруҳлари “Илм йўли” ўқув дастури ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди. Мазкур ўқув дастури бошланғич таълим ўқув дастурлари билан мувофиқлаштирилди. Тумандаги 42 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига оптик толали алоқа линияларини ўтказилган юқори тезликдаги интернет тармоғига уланишга эришилди. 19 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 46 та мажбурий бир йиллик гуруҳлар учун 280,7 миллион сўмлик мебел жихозлари келтирилди.

Тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини замонавий мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича жорий йил харажатлар сметасининг ноябр ойига 335,2 миллион сўм, 84,0 миллион сўмлик камера ва 140,0 миллион сўмлик маиший техникалар билан таъминлаш учун маблағлар режалаштирилган.

Анжуман жавомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM