Самарқанд туманида IT-мактаб очилди

Президентимизнинг 2020 йил 6 октябрдаги «Aхборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.

Унга мувофиқ 2021-2023 йиллар давомида Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида жами 205 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш белгиланган.

Айни шу асосда Самарқанд туманидаги 38-умумтаълим мактаби негизида информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаб очилди.

Тадбирда AКТ вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбар ва ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Мазкур мактаб замон талаблари асосида таъмирланиб, керакли ахборот-коммуникация техник қурилмалари билан жиҳозланди.

Уда информатика ўқув хонаси, робототехника ва IT English ўқитиш синфхонаси, рақамли кутубхона ташкил этилди. Эндиликда ушбу мактаб ўқувчиларига информатика фани чуқурлаштирилиб ўқитилади ва амалиётда билимларини синаш имконияти яратилади.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM