Ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзодлар учун ўқув семинарлари бошланди

Тумандаги 38-умумтаълим мактабида ўтказилаётган семинарда Молия вазирлиги Оилавий тадбиркорликни ривожлартириш департаменти диретори уринбосари Мустафо Турсунов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фирдавс Ғаниевлар мазкур соҳа вакилларининг иш олиб бориш тартиби, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги тадбиркорлик субектларини ташкил этишда қай жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида тўхталди.


Қайд этилганидек, ўқув жараёнларида банд бўлмаган аҳоли билан ишлаш, томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш, ўсиш нуқталари, маҳалла иқтисодиётини кўтаришга қаратилган асосий тушунчалар бериб борилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM