Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берди

Очиқ мулоқотда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Санжар Алиев иштирок этди.

Мулоқотда даставвал Самарқанд вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси балансида бўлган, Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатадиган автомобиль йўллари ҳақида қисқача маълумот берилди.

Таъкидландики, Самарканд туманида 962 км йўл мавжуд бўлиб, корхонамиз халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37а авто/йўлининг 20 км қисми, давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-23и авто/йўлининг 6 км қисми, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган жами 194 км ни ташкил қилувчи 42 та автомобиль йўлларига хизмат кўрсатади.

2021 йилда Самарқанд вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси билан Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида шартнома тузилган бўлиб, шартнома асосида умумий фойдаланувдаги 38 км автомобиль йўлларини жорий таъмирланиши учун 3 059,3 млн. сўм маблағ ажратилган ҳамда таъмирлаш ишлар якунланган. Ҳозирги кунда умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларига қўшимча 13 км яъни 1 593,0 млн сўмлик ишлар бажарилган.

Мисол қилиб оладиган бўлсак, Даштиобод маҳалласидан ўтувчи 4К-533 рақамли автомобиль йўлининг 10 км қисми жорий таъмирланди. Шундан 9 км жорий таъмирланди, 1 км қисми тўлиқ таъмирланиб, лоток ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг йўл қурилиши соҳасида олға сурган ташаббуси, чиқарган қарорлари натижаси ўлароқ, Самарқанд туманида ҳам йўлларни таъмирлаш бўйича бир талай ишлар амалга оширилди.

Мисол қилиб кўп йиллардан бери таъмирланмаган, халқнинг асосли мурожаатларига сабаб бўлиб келаётган Самарқанд туманининг чекка, тоғли ҳудудлари ҳисобланмиш Миронқул, Оҳалик ва Дустлик маҳаллаларида ушбу йил ҳисобидан кўплаб йўл соҳасида ўзгаришлар амалга оширилди. Миронқул маҳалласига тўхталайдиган бўлсак, шу йилнинг ўзида Миронкул махалласи “Учқун” оромгоҳига бориш йули умумий 5 км қисмидан 3,2 км қисмига тўлиқ асфальт қопламаси ётқизилди хамда 1,8 км қисми жорий таъмирланди. Ундан ташқари қабристонга олиб борувчи ички йўлининг 300 метр қисми асфальт қоплама билан қопланди.

Оҳалик маҳалласи мисолида қарайдиган бўлсак, ушбу маҳалладан ўтувчи асосий “Оҳалик” махалласи “Ситора” ва “Алпошим” болалар оромгоҳига бориш йулининг 10 км қисми таъмирдан чиқди. Шундан      5 км тўлиқ асфальт қопламаси билан қопланди. Қолган 5 км қисми жорий таъмирланди.

Дўстлик маҳалласини ҳам эътибордан қолдирмаган ҳолда 2 км қисми тўлиқ асфальт қопламаси билан қопланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарори билан тасдиқланган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида. Самарқанд туманида йўлларни таъмирлаш масаласи ҳам ўрин олди. “Обод қишлоқ ва Обод маҳалла” дастури доирасида “Ўрта Оҳалик” ва “Конигил” маҳаллаларида йўлларни таъмирлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ҳозирги кунда 4,8 км ички хўжалик йўлларини таъмирланиши учун жами бўлиб 2 308,6 млн сўмлик маблағ ажратилди. 

Жумладан, Самарқанд тумани “Ўрта Оҳалик” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури бўйича ушбу йил давомида 6,0 км йўлига шағал ҳамда 2,4 км қисмига асфальт қопламаси ётқизиб берилди.

Самарқанд тумани “Конигил” маҳалласида эса 6,5 км шағал ҳамда 2,3 км асфальт қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилди. Ундан ташкари махаллий бюджет томонидан молиялаштириб Конигил махалласида 3,5 км ички кучалари асфальт копламаси билан копланди.

Самарқанд вилояти ҳокимининг ташаббуси билан “Бўзи” маҳалласининг “Ботаника боғи” га олиб борувчи йўлнинг 1,5 км қисми тўла таъмирланди.

Шу билан бирга Самарқанд тумани ҳокимининг ташаббуслари  билан туманнинг “Хўжа Ахрори Валий” ва “Кўсахо” маҳаллаларида автотранспорт воситалари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эркин ҳаракатланиши учун йўл икки томонлама кенгайтирилди ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида  бетон ариқчалар (лоток) ўрнатиш ишлари бажарилган.

Бундан ташқари туманда тактик ўқув машқлари ўтказиш орқали 9 та маҳаллаларнинг 13,9 км ички  йўлларига қум шағал аралашмаси ётқизилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарори билан тасдиқланган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23-апрелдаги маҳсус фармоиши асосида ички хўжалик йўлларини жорий таъмирлаш ишлари кўрсатиб ўтилган.

Ушбу қарорга мувофиқ “Самарканд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК билан Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туман бўйича 48 та маҳаллада жами бўлиб 32 км ички хўжалик йўлларини таъмирланиши учун 12,8 млд.сўмлик шартномалар тузилган бўлиб, ҳозир кунда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 Қўшимча равишда маҳаллий бюджет томонидан Самарқанд туманидаги 6 та маҳаллада кабристонга бориш ички йўлларини таъмирлаш учун 800 млн.сўмлик маблағ ажратилган бўлиб, 2,2 км ички хўжалик йўллари жорий таъмирланди.

  Самарқанд тумани хокимининг қарорлари, фармойишлари ҳамда фуқаролар томонидан келяётган мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун 2021-йилда жами бўлиб, 35,6 км ички хўжалик йўлларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. шундан 9,6 км да қум шағал аралашмаси ётқизиш ишлари ҳамда 26 км асфальтобетон қопламаси ётқизиш ишлари йил якунига режалаштирилган.

Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Самарқанд туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги умумфойдаланувдаги М-39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1081-1086-км қисмида лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширлиляпти, ушбу қарорга мувофиқ Конигил махалласида "Конигил туризм кишлогига кириш йули" ни 1,5 км қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Қўшимча равишда шуни айтиб ўтишим лозимки, ушбу йил Самарқанд тумани Пулмуғоб маҳалласида кам таъминланганлар учун уй-жой қуриш ишлари амалга оширилди. Бу борада бизнинг ташкилот ҳам четда қараб турмасдан, аҳолига яънада қулайлик яратиш мақсадида барпо қилинган уйларга олиб борувчи йўл ҳамда атрофлари, ҳовли қисмига ҳам асфальт қопламаси ётқизилиб берилди.

Вилоятимизда йўл қурилиши соҳаси бўйича ушбу йил бажарилган ишлар ўтган йилларга нисбатан бир неча маротаба ортиқроқ эканини гувоҳи бўлябмиз. Керак бўлса ҳар бир маҳаллада жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва оширилмоқда. Туманда истеъқомат қилувчи фуқаролардан келаётган мурожаатлар имкон қадар ижобий бартараф этилиб келинмоқда.

2021 йилда Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи умумий фойдаланувдаги ва ички хўжалик йўллари бўйича жами бўлиб 130,8 км автомобиль йўлларида реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.

Мулоқот давомида ижтимоий тармоқлар орқали кедиб тушган саволларга ҳам батафсил жавоб берилди.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM