Муносабат: Реклама учун ўрнатилган экран аҳолининг яхши кунларига хизмат қилади

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Samarkand & Самаркандцы телеграм каналида Самарқанд туманидаги "АСРЛАР САДОСИ" кўчасининг ковланган ерларини асфалть қилиш, шунингдек, Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида ўрнатилаётган реклама экранлари транспорт воситалари ҳайдовчиларига ноқулайлик туғдираётгани танқид остига олинган. Мазкур ҳолат бўйича туман ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда ИИБ ЙҲХБ ходимлари жойига бориб ўрганди.

Ҳақиқатда ҳам Самарқанд туманидаги "АСРЛАР САДОСИ" кўчасининг айрим ерлари ковлаб олинган. Мазкур ҳаолатни жорий йилнинг якунига қадар бартараф этиш белгиланди. Бундан ташқари Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида ўрнатилиши кутилаётган ер майдони тадбиркорлар томонидан тендер асосида ютиб олинган. Бу ерда ўрнатилган экранда халқимизнинг азалий байрамларидан бири Наврўз ва бошқа шодиёна кунларини экс эттирувчи реклама ва бошқа кўрсатувлари намойиш этилиши белгиланган. Ва албатта, бу ишлар аҳолининг яхши кунларига хизмат қилиши табиий.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM