Мурожаатга муносабат

Жорий йилнинг 2 декабр куни Новости Самарканда Facebook ижтимоий тармоғида тадбиркор Б.Хасановга тегишли Хўжа Аҳрори Вали кўчасидаги савдо шохобчаси 2021 йил 21 июль куни бузиб ташлангани маълум қилинган.

Мутасадди раҳбарлар мазкур ҳолатни ўрганди.

Шуни маълум қиламизки, туман тиббиёт бирлашмаси олд-ён қисмида ноқонуний кўча савдосини шу жумладан, тиббиёт бирлашмаси ичида, кўчанинг ҳаракат қисмида ноқонуний бозорча ташкил этилганлигини қонуний тартибга солиш мақсадида 100 нафардан ортиқ фуқароларга доимий тушунтириш берилгандан кейин кўча атрофини тартибга солиш бўйича ишчи гуруҳ билан биргаликда ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш давомида, фуқаро Б.Ҳасанов ва бошқалар томонидан туман тиббиёт бирлашмаси фойдаланишида бўлган ер майдонида, серқатнов пиёдалар ўтиш йўлаги (тратуар) да ўзбошимчалик билан савдо шаҳобчаси ўрнатиб олинганлиги, ушбу қурилма санитария, ветеринария қоидаларига, ёнғинга қарши ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига зид равишда ўрнатилганлиги сабабли бир-неча маротаба огоҳлатирилишига қарамасдан, ихтиёрий равишда қурилмани олмасдан ер майдонини тиббиёт бирлашмасига бўшатмасдан келаётганлиги сабабли мазкур қурилмаларни мажбурий тартибда олиниб ташланган.

Шунингдек, Б.Хасановга нисбатан, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган ўлчамлари 4 метр х 5 метр жами 20 кв.м-дан иборат енгил конструкцияли савдо дўконини олдириш тўғрисида даъво ариза киритилган ва фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2020 йил 24 июндаги ҳал қилув қароири қабул қилинган.

Фуқаро Б.Ҳасанов ушбу ер майдони “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги баённома ҳамда 2020 йил 28 август куни бино-иншоотлар ёки уларнинг қисмини ижарага бериш тўғрисида 3 (уч) томонлама шартнома (битим)га асосан 1 йил муддатга ижарага олганлигини вааж қилган бўлса-да, ушбу бўш ер майдони туман тиббиёт бирлашмасининг балансида бўлган иншоот сифатида нотўғри Электрон-онлайн аукционга чиқарилган.

Ҳозирги кунда туман ҳокимлиги томонидан иқтисодий ишлари бўйича Тойлоқ  туманлараро судига “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 26 августдаги “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги DA-031-028170-сонли баённома, Самарқанд вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат унитар корхонаси томонидан 2020 йил 2 сентябр куни 1167-рейстр билан қайд этилган ҳамда 2020 йил 23 февраль куни 150-рейстр билан қайд этилган бино-иншоотлар ёки уларнинг қисмини ижарага бериш тўғрисида тузилган 3 (уч) томонлама шартнома (битим)ларни ҳақиқий эмас, деб топиш бўйича даъво ариза тайёрланганлигини маълум қиламиз.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM