Бир марталик моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилди

Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини янада яхшилашда алоҳида ўрин тутади.

Юртимизда инсон қадри ҳар нарсадан устун эканлигини намоён этувчи ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари оғир турмуш шароитида яшаётган оилалар ҳолидан хабар олди.

Хусусан, Янгижой маҳалласида яшовчи Д.Ишонқулова, М.Жумаева, Жуйи Аббос маҳалласида яшовчи О.Каримоваларнинг хонадонида бўлиб, Президент табригини ўқиб эшиттирди ҳамда бир марталик моддий ёрдам пули ва байрам совғаларини улашди. Уларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглади. Тегишли тартибда кўмак бериш учун мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM