Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги тўрт йилда тармоқни трансформация қилиш бошланиб, “Ўзавтосаноат”га хорижий мутахассислар олиб келингани таъкидланди.

Хорижий компаниялар иштирокида янги корхоналар ташкил этиш ва акциз солиғини бекор қилиш орқали соҳада рақобат муҳити яратилди.

Натижада ўтган тўрт йилда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 баробарга, тармоқ экспорти эса 2,7 баробарга ошди. Шунингдек, 2,6 минг турдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

“UzAuto Motors” “Fitch Ratings” ва “Standart and Poor’s” халқаро агентликларидан  “барқарор” кредит рейтингларини олиб, халқаро молия бозорида 300 миллион долларлик евробонд жойлаштирди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM