Болаларни 2 ёшдан боғчага қабул қилишга рухсат берилди

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилди, дея хабар бермоқда (https://t.me/huquqiyaxborot_lotin/3465) Мактабгача таълим вазирлиги (асос (https://lex.uz/pdfs/5899498)).

Таъкидланишича, давлат боғчаларидаги қўшимча пуллик хизматлар ва уларнинг нархи муассаса кузатув кенгаши йиғилишида муҳокама қилиниб, сўнг туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлинмаси билан келишилган ҳолда боғча директори томонидан тасдиқланади.

Президент Шавкат Мирзиёев февралда Қорақалпоғистонга қилган сафари чоғида ушбу масалага тўхталиб ўтганди (https://t.me/qurbonova_a/5195). «Боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш бўйича менинг ҳам ниятим бор. Аммо ҳали озроқ вақт бор. Иқтисодиётимизни салгина мустаҳкамлаб олайлик, кейин бу ишни амалга оширамиз», — деганди давлат раҳбари.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM